Таълимда янги давр: анъана ва инновация уйғунлиги(+видео)
Келажак авлодни тайёрлашда анъанавий таълим етарлими? Сунъий интеллект ва рақамли саводхонликни ўқув жараёнига интеграция қилиш зарурати, унинг ёшларга берадиган имкониятлари ва катталарнинг масъулияти ҳақида.
Шундан келиб чиқиб, анъанавий билим бериш ёндашувларини замонавий кўникмалар — сунъий интеллект, рақамли саводхонлик ва амалий тажриба билан бойитиш зарурати юзага келмоқда. Бу борада ота-она ва устозларнинг асосий вазифаси ёшларнинг илм-фанга, изланишга ва доимий ўсишга бўлган қизиқишни самарали шакллантиришдан иборат. Шунингдек, яратилаётган таълимий имкониятлар ҳамда инновацион лойиҳалар барча ҳудудлардаги ёшлар учун тенг даражада етарли бўлиши пойдеворни янада мустаҳкамлаши ҳам керак.
"Бирга бир" дастурининг навбатдаги сонида Таълим-тарбияни ривожлантириш халқаро "Зиё Форум" фонди директори маслаҳатчиси Сирожиддин Бозаров билан мазкур мавзу юзасидан суҳбатлашдик.
Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов, ЎзА