Байрамга муносиб туҳфа
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрамида Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида Фавқулодда вазиятлар бўлимининг замонавий, барча зарур шарт-шароитларга эга янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, туман ҳокимлиги вакиллари, соҳа ходимлари ҳамда фахрийлар иштирок этди.
Янги бинода ходимларнинг хизмат вазифасини самарали ташкил этиши учун зарур шароитлар яратилган.
[gallery-31186]
Шунингдек, тадбир доирасида бўлим ходимларига хизмат вазифаларини тезкор ва сифатли бажаришга мўлжалланган янги махсус автотранспорт воситалари ҳам топширилди.
Шу куни Шофиркон туманида ҳам Фавқулодда вазиятлар бўлимининг янги биноси очилиши ўтказилди.
Мазкур иншоотнинг ишга туширилиши соҳа ходимларининг самарали фаолият юритиши, ҳудудда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини янада такомиллаштириш имконини беради.
Янги бинолар ва замонавий махсус техникаларнинг фойдаланишга топширилиши аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолатларга тезкор жавоб қайтариш ҳамда фуқароларга сифатли ёрдам кўрсатиш салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА