Таълимда Корея тажрибаси ўрганилмоқда
Қўқондаги Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти ва Жанубий Кореянинг Диа глобал академияси профессор ўқитувчиларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Кореялик меҳмонларга ўзбек маданияти, санъати, миллий таомлари, юртнинг ноз-неъматлари намойиш этилди.



Шаҳардаги мактаб директор ва директор ўринбосарлари, психолог–педагоглар иштирокида “Таълим сифатини оширишда 5 ўлчовли таълимнинг аҳамияти” мавзусида семинар-тренинглар бўлиб ўтди.


Семинарда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов Президент ташаббуси билан таълим соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этиб, мазкур семинар таълим самарадорлигини янада юксалишига хизмат қилади, деди.


3 кун давом этиши режалаштирилган семинар давомида турли йўналишларда замонавий таълим ва тарбия технологиялари асосида лекция, учрашувлар ва таълим муассасаларида амалий машғулотлар бўлиб ўтади.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА