Қатъиятли отахон мақсадига эришди (+видео)
Ҳозирги кунда масъуллар томонидан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйилиши, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатларнинг қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланган.
Жойларда ташкил этилаётган учрашувларда аҳоли томонидан билдирилган соғлиқни сақлаш, моддий-кўмак, уй-жой ва ижтимоий муаммолар, коммунал, бандлик, тадбиркорлик ва кредит олишга доир катта-кичик масалалар кўриб чиқилмоқда ва бундан аҳоли ҳам мамнун.

Жумладан, Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ҳам ҳудудда фаолият юритаётган давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказди. Очиқ мулоқот тарзида кечган қабулда жами 14 та мурожаат кўриб чиқилди. Улар асосан бандлик, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер масаласи, мактабгача таълим, алимент ундириш ҳамда уй-жой ва моддий ёрдам ажратиш каби муҳим мавзуларга қаратилди.

Жумладан, 90 ёшли Худойназар ота Хидиров бандликни таъминлаш борасида ҳокимга ўз муаммосини баён қилди. Ҳоким аввалига отанинг ёшларини ҳисобга олган ҳолда фикридан қайтаришга уриниб кўрди, аммо, бу фуқаро фикрида собит қолгач Ободонлаштириш бошқармасига боғбонликка ишга жойланди. Энди Худойназар отанинг кўп йиллик тажрибаси шаҳар кўчаларига файз берадиган гуллар ва дарахтларни парваришлашда асқатади. Шу билан бирга, ёш ходимлар ҳам ундан кўпроқ иш ўрганиши кераклиги борасида келишиб олинди.
Мулоқот якунида келиб тушган мурожаатларнинг 6 таси жойида ижобий ечим топди ва қаноатлантирилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган қолган масалалар эса белгиланган тартибда тегишли масъул ташкилот ва идораларга йўналтирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1Oa2XF_ZfPM" title="Qat’iyatli otaxon maqsadiga erishdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А.Мусаев,ЎзА.