Талимаржонда ёшлар фестивали
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Нишон тумани Талимаржон шаҳарчасида “Беш ташаббус - беш имконият” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Унда 1000 га яқин ёшлар қатнашди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Нишон тумани Талимаржон шаҳарчасида “Беш ташаббус - беш имконият” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Унда 1000 га яқин ёшлар қатнашди.
Фестивалда Қарши ихтисослашган санъат мактаби ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган “Оқибат” спектакли намойиши, ёшларнинг тасвирий ва амалий санъатга қизиқишини қўллаб-қувватлаган ҳолда ижодий ишлар кўргазмаси, Талимаржон шаҳарчасидаги марказий кўчаларда “Ёшлар марафони”, футбол ва волейбол бўйича “Ёшлар кубоги” спорт мусобақаси, “Компьютер билимдони”, “Темур тузуклари билимдони” викториналари, талаба ва ўқувчи ёшларнинг “Робототехника” кўргазмаси, “Заковат” интеллектуал ўйини, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда “Нуронийлар эъзозимизда“ лойиҳаси доирасида кекса авлод вакиллари ҳолидан хабар олиш тадбирлари, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида 14-30 ёшли хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ҳамда “Беш ташаббус - беш имконият” шиори остида ёшлар гала-концерти сингари лойиҳалар ўтказилди.
– Фестивалда югуриш марафонида қатнашдик, - дейди 38-умумтаълим мактаби ўқувчиси Абдуғани Абдуллаев. – Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарини яна бир ўқиб чиқиб, “Темур тузуклари билимдони” викторинасида билимимни синовдан ўтказдим. Яна қатор тадбирлар биз, ёшларни фаолликка, интилувчанликка ундади.
