Таълим олиш харажатлари қопланди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Баркамол авлод болалар марказида “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари Дилноза Каттаханова иштирок этди. Эркин мулоқот тарзида ўтган суҳбат давомида ёшлар томонидан билдирилган бир қатор таклиф ва муаммолар муҳокама этилди. Шунингдек, 55 нафар ёшларнинг ўқиш харажатларини қоплаш мақсадида ажратилган 144 миллион 216 минг сўм маблағнинг ваучери ҳамда ёшларга сертификатлар топширилди.


Ш. Суяров, ЎзА