Таълим масканлари янги ўқув йилига шай
Энг улуғ, энг азиз байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик тантаналари бунёдкорона ислоҳотларга ҳамоҳанг Наманган шаҳар халқ таълими тизимидаги умумтаълим масканларида ҳам муносиб туҳфалар билан кутиб олинмоқда.
Маҳмуд Салоҳиддинов номидаги 4-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида инвестиция дастури асосида 6 миллиард 934 миллион 785 минг сўм маблағ ҳисобига мукаммал таъмирлаш жараёнлари амалга оширилди. Айни пайтда мактаб янги ўқув йили учун шай.
“Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 29-умумтаълим мактаби ҳам янгича қиёфада фойдаланишга топширилади. Давлат инвестиция дастурига мувофиқ, таълим масканида 7 миллиард 914 миллион 273 минг сўм қийматидаги лойиҳа асосида 330 ўринли қўшимча янги ўқув биноси қад ростлади. Мавжуд 950 ўринли иншоот ҳам мукаммал таъмирдан чиқарилиш арафасида.
[gallery-3649]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА