Талабалар янги турар жой билан таъминланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида давлат-хусусий шерикчилик асосида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида олийгоҳ раҳбарияти ҳамда талабалар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бунёд этилган мазкур талабалар турар жойи 400 ўринли бўлиб, унда талабалар учун барча шароит яратилган.
Замонавий ётоқхонада шунингдек, 15 та янги иш ўрни ҳам яратилди.
[gallery-20220]
Меҳмонлар турар жойда келажак эгалари учун яратилган имконият ва шароитлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, филиалда “Илғор муҳандислик мактаби” фаолияти йўлга қўйилди. Яъни, ушбу мактабда ишлаб чиқариш, дастурлаш корхоналари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилади. Бунда битирувчи талабаларнинг шу ерда билим савияси ва малакасини ошириш, корхона вакилларини жалб этган ҳолда дуал таълимни ривожлантириш мақсади кўзланган. Бундай имкониятлар университет талабаларини қувонтириши, аниқ.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА