Таклифлар ва ташаббуслар илгари сурилди (+видео)
Бухорода Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан вилоят адлия бошқармасида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида Фуқаролик жамияти институтлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган фуқаролик жамияти институтлари, давлат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепция натижалари ва 2030 йилларга қадар ривожлантириш стратегияси лойиҳасига таклифлар тақдим этиш юзасидан фикр алмашди.
Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши Котибияти мудири Ш.Раҳмонов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари в.в.б Ҳ. Тоҳиров ва бошқалар “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилаётган Фуқаролик жамияти ривожига оид янги концепция лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда 2026 – 2030 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёни бошланди. Мазкур ташаббус “Юксалиш” ҳаракати томонидан илгари сурилган бўлиб, муҳокамалар очиқ, инклюзив ва фуқаролик жамиятининг фаол иштирокида ўтказилмоқда.
Концепция лойиҳаси мамлакатда фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш, давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳаётдаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган.
[gallery-26330]
Тадбирда Фуқаролик жамиятининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш имкониятларини аниқлаш, ННТларнинг ҳуқуқий асослари ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш (грантлар, субсидиялар, ижтимоий буюртмалар, ижтимоий тадбиркорлик), давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларнинг қарор қабул қилишдаги иштирокини кенгайтириш, кўнгиллилик ва маҳалла тизими билан ҳамкорликни йўлга қўйиш каби йўналишлар муҳокама қилинмоқда.
Жараённинг муҳим жиҳатларидан бири фақат танқидий фикрлар эмас, балки аниқ ечимлар, амалий таклифлар ва ижобий ташаббусларга урғу беришдир. Ҳар бир ҳудудда мавжуд ижтимоий-иқтисодий хусусиятлар, жойлардаги тажриба ва ташаббуслар инобатга олинмоқда.
Ушбу муҳокамалар фуқаролик жамияти институтларининг нафақат иштирокчиси, балки ислоҳотларнинг бевосита ташаббускори эканини яна бир бор кўрсатмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган фаол фуқаролик, очиқ бошқарув ва ижтимоий шериклик тамойилларини амалда рўёбга чиқариш айнан шундай ташаббускорлик орқали амалга ошади.
Мазкур жамоатчилик муҳокамалари Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди, ННТлар миллий ассоциацияси, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ҳудудий бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/S8I6bNyX8Qc" title="Takliflar va tashabbuslar ilgari surildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари.