Тадбиркорнинг қарзи ундириб берилди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 17 апрель кунги қарорига асосан, қарздор “Shoh stone crushing” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Mangit polimer” масъулияти чекланган жамият фойдасига жами 252,5 миллион сўм қарз ундириш белгиланган.
Ундирувчи ушбу суд қарорига асосан чиқарилган ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Қораўзак туман бўлимига мурожаат қилган.
Суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида бўлим давлат ходимлари томонидан қарздорнинг асосий банк ҳисоб рақамига электрон инкассо қўйилган ва қарздорга ижро ҳужжати ижросини таъминламаслик қўшимча жарима солишга асос бўлиши тўғрисида огоҳлантириш берилган. Шунинг натижасида, жорий йилнинг 27 июль куни тадбиркорга тегишли 252,5 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ушбу маблағ ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири