Сузиш: АҚШдаги халқаро турнирда спортчимиз Ўзбекистон номини улуғлади
АҚШнинг Гринсборо шаҳрида сузиш бўйича ўтказилган нуфузли “TYR Futures Championships” халқаро турнирида ҳамюртимиз Элдорбек Усмонов юқори натижа қайд этди.
Дунёнинг кўплаб давлатларидан сузиш спорт тури бўйича маҳоратли спортчилар иштирок этган халқаро мусобақанинг 50 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдорбек Усмонов 23,90 сония натижа қайд этиб, халқаро турнирнинг олтин медалига мушарраф бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА