Сув тошқини қурбонларининг сони ортиб бормоқда
Пекинда кучли ёмғирлар сабаб бўлган сув тошқини қурбонлари сони 33 кишига етди, яна 18 киши бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокими ўринбосари Ся Линьмао. Aввалроқ 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
“Aфсуски, 8 август куни соат 24:00 ҳолатига кўра, шаҳарда содир бўлган табиий офат оқибатида 33 киши ҳалок бўлди. Ўлимга асосан сув тошқини ва турар-жой биноларининг вайронагарчиликлари сабаб бўлмоқда”, Ся Линьмаонинг сўзларини келтириб ўтди Хитой марказий телевидениеси.
Унга кўра, 18 киши бедарак йўқолган. Жами 1,29 миллион киши сув тошқинидан жабр кўрган, 59 минг уй қулаган, 147 минг киши жиддий зарар кўрган. Моддий зарар ҳисоблаб чиқилади.
Aввалроқ Хитойнинг шимолий ҳудудларида жала ёғди. Ўтган ҳафта Пекин ва унинг атрофидаги Хебей провинциясида кучли ёмғир ёғди. Хитой пойтахтида ёғингарчилик миқдори 140 йиллик рекордларни янгилади.
ЎзА