Сурхондарёда қурол сотувчи қўлга олинди
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жайхун маҳалласидаги ошхоналардан бирида қалбаки усулда тайёрланган ўқ отар қурол ва 12 дона патронни 1 миллион 750 минг сўмга сотаётган фуқаро С.Р. қўлга олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизматидан маьлум қилишларича, Термиз туманида яшовчи мазкур шахсдан олинган ўқ отар қурол отишга яроқли бўлиб, патронлари жанговар ҳолатда экани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.