Сурхондарёда сўнгги бемор коронавирусдан тузалди. Лекин, ҳали“яшил“ ҳудудлар сафига қўшилишга эртами?
Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида ҳозиргина коронавирус ташхиси билан даволанган сўнгги бемор ҳам реаблиатацияга кузатилди.
Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида ҳозиргина коронавирус ташхиси билан даволанган сўнгги бемор ҳам реаблиатацияга кузатилди.
Ер юзига чанг солган тождор вирусни тўлиқ енгиб, шифо топган юртдошимизнинг ёши 33 да бўлиб, у карантин муассасасида хизматда бўлганида касалликни юқтириб олгач, шифохонага ётқизилган эди.
Инфекциядан батамом тузалган бемор бу ерда ўта хавфли касалликни даволашда энг самарали усулларни қўллаш учун барча замонавий шароит яратилганини алоҳида таькидлаб, тез оёққа туриб, шифо топишида туну-кун фидойилик билан хизмат қилган жонкуяр тиббиёт ходимларига чуқур миннатдорлик билдирди.

Мамлакатимизда “Covid-19“ инфекцияси аниқлангандан буён жанубдаги воҳада 44 киши коронавирус ташхиси билан даволанди. Уларнинг 43 нафари соғайди, бир бемор вафот этди.
– Энг тажрибали шифокорларимизнинг самарали муолажалари билан касалликни енган бўлсак-да, хотиржам бўлишга ҳали эрта, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б. Шукуров. – Айни пайтда 500 фуқаро стационар ва 820 нафари уй шароитида карантин муддатини ўтамоқда. Ҳозирча “сариқ“ ҳудуд бўлиб турадиган воҳада хавфлилик даражаси ўрта ҳолатда.
Сариосиё тумани орқали ҳар куни хорижнинг ўртача 40 та транзит юк машинаси қўшни давлатга ўтиб, қайтмоқда. Мамлакатимизда амалда бўлган чекловлар юмшатилган шу кунларда вилоят аҳлидан лоқайдлик ва эьтиборсизликка берилмай, белгиланган тартибларга қатьий риоя этишларини сўраймиз.