Сурхондарёда 2 минг 53 фуқаро карантин қоидаларини бузган, 101 ҳайдовчи жаримага тортилган
Вилоятда ер шари бўйлаб кенг ёйилган коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва аҳолининг карантин қоидаларига қатьий риоя этиши бўйича кучайтирилган тартибдаги чора-тадбирлар давом этмоқда.
Вилоятда ер шари бўйлаб кенг ёйилган коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва аҳолининг карантин қоидаларига қатьий риоя этиши бўйича кучайтирилган тартибдаги чора-тадбирлар давом этмоқда.
Шунга мувофиқ туман ва шаҳар марказларидаги аҳоли гавжум жойларда карантин қоидаларига амал қилинишини таъминлаш ва назорат қилиш учун ички ишлар органлари ходимлари ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликдаги патруллик гуруҳлари ташкил этилиб, уларнинг кечаю-кундуз хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ва алоқадор давлат ташкилотлари ҳамкорлигида махсус рейд тадбирлари ташкил этилиб, қоидабузарларга нисбатан қонуний чора кўрилмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, шу кунгача 2 минг 53 шахснинг карантин талабларини бузгани аниқланди. Уларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, қонуний чора кўриш учун вилоят давлат санитария ва осойишталик марказига тақдим этилди. Қоидабузарларнинг 2 минг 29 нафари жамоат жойларида ниқобсиз юргани ва 24 нафари бошқа тартибларни бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, махсус рухсатномасиз ҳаракатланган 101 та транспорт воситаси ҳайдовчисига белгиланган тартибда жарима қўлланилиб, уларнинг 45 таси карантин якунига қадар жарима майдончаларига жойлаштирилди.
Мабодо сиз ҳам қоидабузар фуқаролар сафидан жой олишни истамасангиз карантин тартибларига қатьий риоя этинг. Яхшиси уйда қолинг!
Жойларда кучайтирилган тартибдаги махсус рейд тадбирлари давом этмоқда.