Сурияда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради
Сурия қуролли кучларига қарашли вертолёт техник носозлик туфайли Хама шаҳрининг шимоли-шарқида ҳалокатга учраган. Сурия мудофаа вазирлиги тарқатган хабарга кўра, экипаж аъзолари ҳалок бўлган.
"Сурия қуролли кучларига қарашли вертолёт техник носозлик туфайли Хама шаҳрининг шимоли-шарқида қулаб тушди. Унинг экипажи ҳалок бўлган", - дейилади хабарда.