Суперлига: 22-тур баҳслари якунланди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 22-тур учрашувлари якунига етди. Саккизта баҳснинг барчасида ғолиб аниқланди — тур давомида бирорта ҳам дуранг қайд этилмади.
Турнинг энг йирик ғалабаси Андижонда кузатилди. “Насаф” сафарда “Андижон”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Қаршиликлар сафида ҳатто дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ҳам пеналтидан гол уришга муваффақ бўлди.
“Пахтакор” сафарда “Машъал”ни 2:1 ҳисобида енгди. Тошкентликларнинг ҳар икки голига Фламарион Жовино муаллифлик қилди. “Навбаҳор” эса бешта гол урилган баҳсда “Динамо”дан 3:2 ҳисобида устун келди.
Турнинг бошқа учрашувларида “Бунёдкор” “Бухоро”ни 2:1, ОКМК “Сўғдиёна”ни 2:1, “Нефтчи” “Локомотив”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. “Сурхон” эса “Қўқон-1912” устидан 1:0 ҳисобида муҳим ғалабага эришди.
22-турга Урганчдаги баҳс нуқта қўйди. “Қизилқум” “Хоразм”га қарши учрашувда дастлаб ҳисобда ортда қолганига қарамай, 3:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.
22-тур натижалари:
“Навбаҳор” — “Динамо” — 3:2
“Машъал” — “Пахтакор” — 1:2
“Бунёдкор” — “Бухоро” — 2:1
“Андижон” — “Насаф” — 1:4
“Сурхон” — “Қўқон-1912” — 1:0
“Сўғдиёна” — ОКМК — 1:2
“Локомотив” — “Нефтчи” — 0:1
“Хоразм” — “Қизилқум” — 1:3
Шу тариқа, 22-турда 8 учрашувда жами 25 та гол урилди ва барча баҳсларда томонлардан бири уч очкони қўлга киритди.
Ўзбек ва жаҳон спортига оид энг сўнгги янгиликлар: @Uzasport