Ўзбекистон спорт тиббиёти халқаро эътирофга эришди
Ўзбекистон спорт тиббиёти халқаро эътирофга сазовор бўлди. Олинган нуфузли сертификат мутахассисларимизга жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликнинг кенг имкониятларини очмоқда.
Чили пойтахти Сантяго шаҳрида Халқаро спорт тиббиёти федерацияси(FIMS) нинг конгресси давомида олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон спорт тиббиёти мутахассислари томонидан қўйиладиган ташхислар халқаро даражада тан олинишига эришилди.
Конгрессда мамлакатимиз спорт тиббиёти мутахассисларининг чиқишлари, амалий таклифлари кенг жамоатчилик томонидан илиқ қарши олинди.

Муҳокамалар натижасида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази FIMSнинг ҳамкор ташкилотларидан бири эканини билдирувчи сертификат тақдим этилди.
Эътиборли жиҳати, мазкур сертификат Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази учун халқаро ҳамкорликнинг янги имкониятларини очиш билан бирга мамлакатимиз спорт тиббиёти мутахассислари томонидан қўйилган ташхислар халқаро спорт тиббиёти ташкилотлари томонидан тан олинишига эришилишини таъминлади.
Т. Рўзиев, ЎзА