Судлар фаолиятида рақамли технологиялар
Наманган вилояти маъмурий судида шаҳар, туман ҳокимликлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳуқуқшунослари учун семинар ўтказилди.
Семинарда қатнашган Наманган вилояти маъмурий суди раиси Зарифахон Қурбонова Президентимизнинг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.

Ўқув семинари давомида маъмурий суд судьялари томонидан мазкур икки муҳим дастуриламал ҳужжат ва унинг ижроси қандай самара бериши хусусида иштирокчиларга маълумот берилди. Мамлакатимиз раҳбарининг мазкур фармонлари қабул қилинишига сабаб бўлган омилларга тўхталиб ўтилди.


Анжуманда иштирок этган суд тизими масъулларининг фикр-мулоҳазаларига кўра, Ўзбекистон етакчисининг муҳим ва тарихий фармонларининг ҳаётга татбиқ этилиши одил судловнинг очиқлиги ва халқчиллигини янада такомиллаштириш, соҳани рақамлаштириш орқали жисмоний ва юридик шахсларга қулайликлар яратиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.