Судандаги вазият муҳокама қилинди
Судан Тезкор ҳаракат кучлари (ТҲК) қўмондони Муҳаммад Дагло БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан мамлакатда юзага келган вазиятни муҳокама қилганини маълум қилди. Яқинда ТҲК билан Судан армияси ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилган эди.
ТҲК қўмондонининг таъкидлашича, БМТ Бош котиби билан телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатда ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилиш ҳамда гуманитар ва тиббий хизматчилар, айниқса, БМТ, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ходимларини ҳимоя қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланган.
“Гутерришнинг Суданда хавфсизлик ва барқарорлик таъминланишига бўлган саъй-ҳаракатларини қадрлаймиз. Умид қиламизки, БМТ ҳамда гуманитар йўналишдаги ташкилотларининг келгуси саъй-ҳаракатлари халқимиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлади”, - дея таъкидлаган Дагло.
Суданда 15 апрелдан буён мамлакат армияси ҳамда Тезкор ҳаракат кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Шу вақтгача 413 киши ҳалок бўлгани ва 3 минг 551 киши жароҳат олгани ҳақида маълум қилинди.