Суд "Meta" компаниясини жаримага тортди
Суд “Meta” компаниясини вояга етмаган фойдаланувчиларга етказилган зарар учун жавобгар деб топди ва тегишли қарор чиқарди.
Белгиланган маблағнинг 375 миллион доллари аввалроқ тайинланган фуқаролик жаримаси, қолган 567 миллион долларни компания оқибатни бартараф этишга қаратилган махсус жамғармага ўтказиши лозим.
Суд хулосасига кўра, “Facebook” ва “Instagram” тармоқлари алгоритми болаларда тушкунлик, безовталик, уйқу бузилиши ҳамда дарсни ўзлаштириш муаммосини келтириб чиқарган. Қолаверса, ушбу платформалар вояга етмаганларга нисбатан жинсий тажовузкорлик ва товламачилик хавфини оширгани ҳам таъкидланган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА