Стубб: Россияга чегарадош Европа мамлакатлари Москва билан мулоқотда муҳим ўрин эгаллаши мумкин
Финляндия Президенти Александр Стубб таъкидлашича, агар АҚШнинг ҳаракати Европа Иттифоқи манфаатига хизмат қилмаса, Вашингтон сиёсатидан қатъи назар, қитъа Россия билан очиқ алоқа йўлини сақлаб қолиши керак.
– Европа ҳам очиқ алоқа каналларини сақлаб қолиши жуда муҳим, – деган у журналистларга.
Фин етакчиси РФ билан мулоқот эртами-кечми Европа даражасида тикланиши кераклигига урғу бериб, таранг муносабатга қарамай, Финляндия ва Россия ўртасида дипломатик алоқа ва чегара назорати бўйича ҳамкорлик сақланиб қолишини таъкидлади.
С.Раҳимов, ЎзА