Индонезиянинг Флорес ороли яқинида кучли ер силкиниши қайд этилди
Индонезиянинг Флорес ороли қирғоғи яқинида 5,5 магнитудали ер силкиниши юз берди. Бу ҳақда Умумевропа ва Ўрта ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берган.
Жами 34 000 дан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Рутенг шаҳридан 65 километр шимолда кузатилган ҳодиса ўчоғи 160 километр чуқурликда экани аниқланди. Ҳозирча табиий офат оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчилик тўғрисида хабар берилгани йўқ. Сейсмологлар таъкидлашича, мамлакат ҳудудида кун давомида яна камида 14 марта 4,3 магнитудагача даражали ер силкиниши кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, 15 август куни ушбу давлатда юз берган 7,7 магнитудали кучли зилзила туфайли 71 киши ҳалок бўлган эди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА