Стив Дэйнс Ўзбекистондаги барқарор ривожланишни юқори баҳолади
Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШ сенатори, Марказий Осиё бўйича кокус ҳамраиси Стив Дэйнс билан учрашди.
Унда Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, парламентлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Стив Дэйнс Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва мамлакатнинг барқарор ривожланишини юқори баҳолаб, икки давлат ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Суҳбат чоғида Марказий Осиёда транспорт ва иқтисодий боғлиқликни кучайтириш, хусусан, Ўрта коридорни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Сенатор Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим ўрнини алоҳида таъкидлади.
Учрашув якунида Стив Дэйнс АҚШ Конгресси Сенатнинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлигини изчил давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.
[gallery-31243]
Н.Абдураимова,
Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА