Банк фойдасига 178 миллион сўм маблағ ундирилиши таъминланди
Наманганда Бош прлкуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан суд ҳамда бошқа ваколатли органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини таъминлашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.
Масалан, яқинда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг бир нечта ижро хатлари асосида қарздор И. Б. дан акциядорлик жамият шаклидаги “Anor bank” фойдасига 178 миллион сўм қарздорлик ундирилиши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан иш қўзғатилиб, банкдан кредит олган қарздор шахсга ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариш юзасидан муддат берилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида тижорат банки фойдасига 178 миллион сўм маблағ тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири