Спорт турнири ўтказилди
Ёшлар ойлиги доирасида Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” ўйингоҳида Навоий кон-металлургия комбинати маъмурияти ва касаба уюшмаси Кенгаши, ёшлар етакчилари Кенгаши ташаббуси билан “НКМК” АЖ бўлинмаларининг ёш ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол ва волейбол турлари бўйича “НКМК Бош директори кубоги” турнири ўтказилди.
Мини-футбол турнирида комбинат бўлинмаларида фаолият олиб бораётган ёш ишчи-ходимлардан ташкил топган 8 та жамоа ўзаро куч синашиб, ғолиблик учун беллашдилар.

“НКМК” АЖ бўлинмаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида волейбол бўйича ўтказилган финал босқичининг саралаш беллашувларида ҳам ғолиблик учун 8 та жамоа ўзаро куч синашди.

Якуний натижаларга кўра, мини-футбол мусобақасида “Қизилқум” кон бошқармаси жамоаси, волейбол мусобақасида эса Марказий кон бошқармаси жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, кубок соҳибига айланди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар турнир ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири