Сўхда янги лойиҳалар ишга тушди
Президентимизнинг 2020 йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида олтмишдан ортиқ лойиҳалар ишга туширилди.
Дастурга кўра, Қайроқ массивидаги 1 минг 448 гектар яйлов майдонини ўзлаштириш учун икки кўтармали “Қайроқ” насос станциясини босқичма-босқич қурилиши белгиланган. Айни кунларда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Мазкур сув насос станциясини электр энергия билан сифатли таъминлаш ҳам давом эттириляпти.

"Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан «Қайроқ» сув насос станциясига даставвал 35 кВли юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини тортиш учун 20 дона таянч ўрнатилиши бошланиб, шундан 17 дона метал анкер ва 3 дона темир-бетон таянчи ўрнатилди.
Қисқа вақт ичида сув насос станцияси жойлашган ҳудудга 2,9 километр узунликда юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғи тортилди.

Дастурга кўра, ишга туширилиши режалаштирилган 2 дона ҳар бирининг қуввати 6300 кВА бўлган куч трансформаторига эга нимстанциялар фойдаланишга топширилди.
«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти ва туман сектор раҳбарлари иштирокида нимстанцияга кучланиш берилди.
М.Сулаймонов, ЎзА