Сўхда сел аҳоли уйларига зарар етказди
2021 йил 6 август куни Фарғона вилояти Сўх туманининг тоғолди ҳудудларида кучли ёмғир ва жала ёғиши натижасида сув тошқини юзага келган. Айниқса, 1-сектор ҳудудудидаги Умбара, Девайрон маҳаллаларида юзага келган сув тошқини кўп сонли фуқароларнинг ҳовлилари, экин майдонлари ва қўшимча биноларига зарар етказган.
Девайрон ва Умабара маҳалалларидаги сел йўли ҳудудида жойлашган хонадонларнинг экин майдонларига сув тошқини жиддий зарар келтирди Навобод маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Малбуд массиви ҳудудида ҳам сув тошқини йўлларни тўсиб қолишига сабаб бўлган.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида ташкил этилган тезкор штаб азолари дарҳол воқеа жойида ҳозир бўлишиб, сел оқибатида талофат кўрган ҳудудларни тозалаш мақсадида барча техника ва кучлар сафарбар этилди. Энг асосийси, аҳоли ўртасида талофат кўрганлар йўқ, табиий офат фуқароларга зарар етказмаган.





М. Сулаймонов, ЎзА