Сомондан яралган санъат
Сурхондарёлик Сабина Қаюмова халқ амалий санъатининг сомон аппликацияси тури билан шуғулланади.
Сурхондарёлик Сабина Қаюмова халқ амалий санъатининг сомон аппликацияси тури билан шуғулланади.
Сомон аппликацияси XVII асрнинг иккинчи ярми ва XVIII аср бошларида кўпгина мамлакатларда амалий-декоратив санъат тури сифатида машҳур бўлган. Ундан саройларнинг ички қисмини безашда фойдаланилган. Сомон нақшлари билан безатилган мебель, қутича, тамакидонлар бадавлат кишиларнинг мулки бўлиб хизмат қилган. Бугунги кунда сомон аппликацияси инсон дунёқараши билан ҳамоҳанг тарзда янги мавзу ва техникалар билан бойитилмоқда.

Сабина Қаюмова Термиз давлат университетида ўқиб юрган кезлари қизиқиши сабаб устози Собит Қаҳҳоровдан сомон санъати сирларини қунт билан ўрганди. “Юрт келажаги”, “Янги аср истеъдодлари”, “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” сингари кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этди. Жорий йилда Қўқон шаҳрида ўтказилган Халқаро ҳунармандчилик фестивалида ўз ижод намуналари билан санъат ихлосмандлари эътиборини қозонди.
Айни пайтда Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш марказида тўгарак раҳбари сифатида фаолият юритаётган ҳунарманд сомондан бетакрор санъат асарлари яратиш сирларини қўшни давлат ёшларига ҳам ўргатмоқда.