Соломон оролларида кучли зилзила рўй берди
Метеорологлар даставвал кучли довул (цунами) бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди, бир неча соатдан кейин эса хавф бекор қилинди. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва йирик вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмаган, бироқ маҳаллий ОАВ ёзишича, биноларга зарар етган. Соҳил бўйида яшаётган одамлар узоқроққа тепаликларга қочишга мажбур бўлган.
Зилзила маркази дейилаётган Маланго шаҳри Соломон ороллари пойтахти Хониаридан 40 километр узоқликда жойлашган. Оролдаги аксарият бинолар чайлалардан иборат бўлиб, зилзилага бардошли.
Яқиндагина Индонезиянинг Ява оролида вайронкор зилзила рўй берган эди. Ўшанда 160 киши табиий офат қурбони бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олган.
Индонезия ҳам, Соломон ороллари ҳам Тинч океанининг оловли халқасида жойлашган. Ҳаракатдаги вулқонларнинг аксарияти мазкур ҳудудларда, шу боис ер силкинишлари кўп кузатилади.