Солиқдан яширилган 9 миллиард сўм
Пойтахтимизда фаолият юритаётган “W.T.” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари 2019 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан 61,1 миллиард сўмлик юқори ликвидли маҳсулотлар импорт қилган.
Пойтахтимизда фаолият юритаётган “W.T.” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари 2019 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан 61,1 миллиард сўмлик юқори ликвидли маҳсулотлар импорт қилган.
Ушбу маҳсулотларнинг 44,9 миллиард сўмлигини нақд пулга сотиб, савдо тушумини банк муассасасига кирим қилмаган. 2019 йил иккинчи чораги якуни бўйича маблағ айланмаси ҳисоботлардан яширилиб, бюджетга тўланиши лозим бўлган қарийб 9 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товланган.
Бу Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Ваҳоланки, корхона мансабдор шахслари солиқ тўловларини бюджетга тўлаши лозимлиги тушунтирилиб, 2019 йил йил 5 октябрда расман огоҳлантирилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 184 ва 189-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.