Соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди
Ҳар бир инсон, аввало, ўз ҳуқуқ ва эркинликларини билиши керак. Ҳар бир ишчи ёки ходим меҳнат қонунчилигидан хабардор бўлиши ўзи учун фойдалидир.
“Ўзсувтаъминот” АЖда “Соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ОАВ билан ишлашда янгича ёндашув” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бош мутахассиси Фарҳод Толипов ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги юристи Ирода Қаҳҳорова ўз тақдимотлари билан иштирок этди.
[gallery-16498]
Улар ўз маърузаларида “Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи кафолатлари”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш”, “ОАВ ва жамоатчилик билан муносабат ўрнатишда ҳуқуқий жиҳатлар” мавзусида ҳар бир ходим билиши лозим бўлган фойдали маълумотларни айтиб ўтди.
Соҳа мутахассислари меҳнат шартномалари, интизомий жазо чоралари, ойлик иш ҳақи ҳамда жамоатчилик билан ишлашда мустақил журналист, блогерлар томонидан бўлиши мумкин бўлган савол-жавобларда ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида билимга эга бўлди.
Иштирокчилар – ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.
Нилуфар Бозорова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА мухбирлари