Соҳа фидойилари муносиб тақдирланди
Навоийда 26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан вилоят ҳокимлигида соҳа фаолларини табриклаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов тизимда фаолият олиб бораётган барча божхона хизмати ходимларини самимий табриклар экан, сўнгги йилларда соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳамда унинг тузилмаларида самарали фаолият олиб бораётган бир қатор ходимлар Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг унвонлари, Навоий вилояти ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
[gallery-undefined]
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА