Соғлом оила – мустаҳкам жамият асоси
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент давлат аграр университети ҳамкорлигида “Соғлом оила – мустаҳкам жамият асоси” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари, халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутатлари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
Мулоқот давомида соғлом оилани шакллантириш, хотин-қизлар саломатлигини асраш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, соғлом овқатланиш тамойиллари, кундалик ҳаётда соғлом турмуш тарзига амал қилиш, хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилишда замонавий рақамли технологияларнинг ўрни каби йўналишларда маълумотлар берилди.

Оила аъзоларининг ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлишига эътибор қаратиш соғлом жамият шаклланишининг муҳим омили экани таъкидланди. Бу борада, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларининг тафаккурини бойитиш, саломатлигини асраш, уларни китобхонлик ва мутолаага кенг жалб қилиш лозимлиги урғуланди.
М.Комилова,
ЎзА