Сочларингни сариққа бўяб нима қиласан?!
Инсон борки, гўзалликка интилиб, мўъжизалар яратиб яшайди.
Инсон борки, гўзалликка интилиб, мўъжизалар яратиб яшайди. Айниқса биз – хотин-қизлар ҳуснимиз гўзал, қадди-қоматимиз келишган, бир сўз билан айтганда, ҳамманинг диққат-эътиборида бўлишни хоҳлаймиз. Бунинг ёмон томони юқ. Айтадилар-ку: “Дунёни гўзаллик қутқаради”, деб. Яна халқимизда “Онангни отангга бепардоз кўрсатма”, деган гаплар ҳам бор...
Азиз опа-сингиллар, келинг, бугун уй юмушлари, рўзғор ташвишлари-ю пишир-куйдир ҳамда бола тарбиясидан ортиб, бироз ўзимизга ҳам вақт ажратамиз. Анчадан буён таралмаган, йўғе бўялмаган сочларимизга жило бағишлаш тўғрисида гаплашамиз. Қуруқ маслаҳатнинг кимга кераги бор, дейсизми? Тўғри айтасиз. “Ҳолва” деган билан оғиз чучимайди. Яхшиси, анчадан бери турмуш ўртоғининг ўзига нисбатан бепарволигидан ҳадиксираб юрган, ичини минг хил шубҳа-гумонлар кемираётган дугонамизга ёрдам берамиз.
“Мубина”, “Willa”, “Lady.D” “Beest salon” – хаёлимизга келган салон номлари. Пойтахтимиздаги мазкур салонларнинг бирига борсак, борибмиз-да. Дугонам хурсанд. Хаёлан сочлари бўялган, имижи ўзгарганини тасаввур қилади. Юзидаги ним табассум, умид билан боқаётган кўзлари менга ҳар қалай шундай туюлди.
– Шошилманг, ўртоқжон, – дейман жараённи нимадан бошлашни билмай. – Ахир, сизнинг иккита (уч ярим ёшли ўғли, тўрт ойлик қизчаси) шумтакангиз ҳам бор-ку! Уларни кимга қолдириб кетамиз. Яхшиси, мен аввал шаҳримиздаги “Гўзаллик” салонларидаги қулайликлар билан қизиқиб кўрай. Балки уларда ёш болалар учун алоҳида мослаштирилган хоналар бордир. Ана мушкулимиз осонлашди. Шуни ҳам ўйлаб ўтирибмизми? Замонавий салонларнинг кўпчилигида бундай имкониятлар яратилганига шубҳам йўқ. Шундай дейман-у, ўзим ҳам салоннинг бир четидаги кичик барда чойхўрлик қилиб, мусиқа тинглаб, дугонамни кута бошлайман. Сочининг ранглари ўзига ярашган, ҳуснига минг ҳусн қўшилган дугонам олдимга келади-да: “Кетдикми, ўртоқжон?” дейди. Иккаламиз салондаги нариги, кичкинтойларни қолдирган хонага ўтамизда, истараси иссиқ, қорачадан келган, чамаси ўттиз ёшлар атрофидаги аёл қўлидан тўрт ойлик болани оламиз. Унинг тўполончи акаси эса олдимизга югуриб келиб, яна бироз шарик тўлдирилган ҳовузда ўйнашни илтимос қилади. Унинг қўлидаги шарик тап этиб ерга тушиб кетди-да, хаёлимни учириб юборди. Бир сесканиб тўғримга қарасам, бояги нигоҳ ҳали ҳам менга умид ва сабрсизлик билан боқиб турибди…
Бир эмас, бир нечта кўзга кўринган “Гўзаллик” салонларига бориб чиқдим. Аммо уларнинг ҳеч бирида мен хоҳлаган хизмат юқ эди.
– Салонимизда мижозларга юқори даражада хизмат кўрсатилади, – дейди “Lady.D” “Гўзаллик” салони стилисти Наргиза Ҳабибуллаева. – Икки қаватли бинонинг биринчи қаватида эркаклар ва аёллар учун алоҳида хоналар мавжуд. Бу ерда мижозларга малакали “парикмахер” (сартарош) ва макияжчилар хизмат кўрсатади. Юқори қаватда ҳам маникюр, педикюр сингари хизмат кўрсатиш хоналари бор. Кутиш зали ва ундаги кичик бар меҳмонларимизга манзур бўлади. Аммо ҳали бизда сиз айтгандек болалар хонаси йўқ. Келажакда, эҳтимол сиз айтган хизматни ҳам йўга қўярмиз. Шунда ёш болали аёлларга ҳам қулайлик яратилади.
“Айтганингиз келсин!” дейман-да, борига шукр қилиб, дугонамни ўша салонларнинг бири “Мубина”га олиб бораман. Одам кўп. Кичик бир хонада олтита кўзгу қаршисида олтита ўриндиқ. Уларнинг аксарияти банд. Теварак-атрофдан хизмат турлари, қулайликлари, қолаверса, баҳоси акс этган “прейскурант” – нархномани қидираман. Деворнинг у ер-бу ерида машҳур қўшиқчи аёлларнинг, чиройли қизларнинг сурати бор, холос...
Тополмагач, “келинг!” дея менга “мақсадга ўтинг!” дегандек қараш қилиб турган қизга юзланаман: “Сиз ким бўласиз?”. “Нима керак, сочингизни кестирасизми?” дея саволимга савол билан жавоб берган бу қиз шу ерда ишловчи сартарошлардан бири экан. Бизни кузатиб турган дугонамнинг кулгисига “Қаердан билай. Бизга ўхшаган мижозлардан бири деб ўйлабман-да! На формаси, на махсус кийими, на олдида фартуги бор!” деб жавоб берай дейман-у, ичимга ютиб қўя қоламан. Буни қарангки, соч буёғини ҳам ўзимиз билан олиб келишимиз керак экан. Қизиқ, салонда соч бўёқлари ва шунга ўхшаш керакли анжомлар бўлмаса. Салон ходимаси бу ҳолни қуйидагича изоҳлайди: бу ерда ҳам (ҳозирча тугаган бўлса-да) соч бўёқлари бор, бироқ бозор нархидан анча қиммат. Шунинг учун бўёқни мижоз ўзи билан олиб келгани маъқул.
“Парикмахер”нинг тавсияларига кўра “Acme Color” деб аталувчи соч бўёғини олиб келдик. Салончи қиз бўёқни аралаштириб ишга киришди. Бир четда ўриндиқда ўтириб, бўёқ қутисидаги қўллаш учун кўрсатмани ўқий бошладим. Ундаги “Ҳар бир бўяш олдидан, албатта, маҳсулотни қўллашдан 48 соат олдин терида сезувчанлик синамасини ўтказинг” деган ёзувни кўриб, сочларга бўёқ суртиш ҳаракатига тушган қўлларни тўхтатиб қолдим. Кўрсатмада ёзилишича, терини сезувчанликка текшириш муҳим эҳтиёт чораларидан бири ҳисобланади. Соч учун мўлжалланган ҳар бир бўёқ аллергик реакция юз беришига сабаб бўлиши мумкин. Сочни дастлабки маротаба бўяшдан олдин аллергия синамасини ўтказиш тавсия қилинади. Бунинг учун металлдан ишланмаган идишчада озгина миқдорда бўёқ тайёрланиб, аралашманинг оз миқдори тирсакнинг ички қисми ёки кафт терисига суртилади. Ўттиз дақиқадан сўнг аралашма ювиб ташланади. Агар 48 соат давомида терида қизариш аломатлари юзага келмаса, бу воситани қўллаш мумкин бўлади.
– Асосан сочлар 45-50 ёшдан бошлаб оқара бошлайди, – дейди дерматолог Гўзал Алимова. – Сочларни 40 ёшдан бошлаб бўяган маъқул. Ёш ўтган сари терининг сезувчанлиги камаяди. Турли соч бўёқларидан фойдаланиш натижасида аллергик касалликлар билан мурожаат қилувчиларнинг кўпчилигини 35-45 ёш оралиғидаги хотин-қизлар ташкил қилади. Бўёқни нотўғри қўлланганда, сақланиш муддати ўтган, сақлаш қоидасига риоя этилмаган бўёқдан фойдаланганда, аллергия бериш ҳоллари кузатилади. Инсон организми ҳар хил бўлганлиги сабабли, кимгадир мос тушган бўёқ бошқа бировга аллергия бериши мумкин. Шу сабабли сочни бўяётганда ҳар бир организмга индивидуал ёндашган маъқул. Баъзи бир хотин-қизлар сочларини бўяб ёз фаслларида қуёш нурида юришади. Қуёшнинг нурлари таъсирида аллергия бериб, бош териси ачишиб, юзлари шишиб, тиббий ёрдамга эҳтиёж сезишади. Агар вақтида ёрдам кўрсатилмаса, терида доғлар, тошма излари қолиши мумкин. Эҳтиёж бўлмаса, сочларни бўямаган маъқул. Сочларнинг табиий рангига ҳеч қандай бўёқ тенг келмаслигини, айниқса, ёш қизлар англаб етса яхши бўларди.
Кўча-кўйда негадир кўпчилик ёшгина қизлар ярашса-ярашмаса, сочларини қора, сариқ, малла, қизғиш каби рангларга бўяб олганига гувоҳ бўламиз. Улар ўзларининг бу одатлари билан ўзга миллат вакиллари, ажнабий кино юлдузлари ёки қўшиқчиларга тақлид қилаётгандек, назаримда. Баъзи бировларда сочнинг эрта оқариши кузатилади. Ана шу ва бошқа касалликларда бу каби воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир, балки. Аммо табиий, соғлом сочларни ҳар хил кимёвий воситалар билан “ҳар кўй”га солиш унчалик ҳам тўғримас. Ахир, табиий гўзаллик, сочларимизнинг табиий рангига нима етсин?! Момоларимиз соч парваришига алоҳида эътибор қаратишган. Соч қиз боланинг ҳусни, дея уни гиёҳ дамламалари, қатиқ ва зардобга ювишган. Бу нафақат соч, балки бошга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Мутахассисларнинг фикрича, сочларни тез-тез бўяш инсон саломатлиги учун хатарли экан. Бунда сочлар кимёвий бўёқлар таъсирида соғломлигини йўқотади. Ўсишдан тўхтаб, соч тўкилиши кузатилади. Айни пайтда бўёқ ҳиди асаб тизимига, мия фаолиятига акс таъсир этиши ҳам мумкин.
Стилист Наргиза Ҳабибуллаева хотин-қизларнинг ўзларига оро бериб юришлари тарафдори эканлигини айтади.
– Бу дегани кимгадир ёки қайсидир сериал қаҳрамонига тақлид қилиш дегани эмас, – дея фикрларини давом эттиради. – Айрим қизлар ёш бўлишига қарамасдан, сочларини сариққа бўяб олишади. Бу ранг ҳаммага ҳам ярашавермайди. Аксинча, ёшини улғайтириб кўрсатади. Масалан, қорачадан келган, қора қош, қора кўз қизларга сочларини сариқ рангга бўяшларини тавсия қилмаган бўлардим. Агарда эҳтиёж бўлмаса, сочларни бўямаган, имкони борича камроқ бўяган маъқул экан. Соч бўяшдаги оралиқ камида икки ой бўлиши керак.
Шунингдек, ҳомиладор, ёш болали (сутдан ажралмаган гўдаги бор) аёллар маълум вақт кимёвий бўёқлардан фойдаланмаганлиги мақсадга мувофиқ. Негаки, инсон вужудида улғаяётган гўдакнинг тана аъзолари шаклланишига ҳар қандай кимёвий унсур, ҳидлар таъсир қилиб, ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.
Соч рангини тез-тез ўзгартириб туриш, янги имиж яратиш кўпчиликка завқ бағишлайди. Аммо саломатлик ҳар нарсадан устун. Бундан ташқари эҳтиёж бўлмаса-да, мода кетидан қувиш доим ҳам яхши оқибатларга олиб келмас экан. Шу нуқтаи назардан, “Гўзаллик” салонларида сочни бўяшдан олдин мижозга қайси ранг (ёки соч турмаги) ярашиш-ярашмаслигини кўрсатиш учун уни аввал компьютерда моделлаштиришни йўлга қўйиш керакмикан? Ўшанда аксарият кишилар ўзларига ярашмаган, юз терисига мос келмайдиган ранг ёки соч турмагини танламаган бўлармиди?
Тавсияларга кўра, дугонам сочларини уй шароитида парваришлаяпти. Сочига мос тушувчи шамьпун билан ювиб, петрушка дамламасида чайқаяпти. Энди унинг сочлари жилоланиб туради. Шунинг учун ҳам бўлса керак, турмуш ўртоғи унга тез-тез “Кундан кун очилиб кетяпсиз!” деркан. Демак, оиланинг мустаҳкамлиги аёл кишининг ботиний ва зоҳирий гўзаллиги, оқилалиги, тежамкорлигига боғлиқ. Бунда эса, албатта, сизнинг тўғри танловингиз жуда муҳим.