Собиқ президент дахлсизлигини йўқотдими?
Арманистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) Бош прокуратуранинг Арманистон альянси етакчиси, мамлакат собиқ Президенти Роберт Кочарянга қарши жиноий иш қўзғатишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимосномасини маъқуллади.
Бу ҳақда Кочаряннинг адвокати Арам Орбелян журналистларга маълум қилди. Ҳуқушуноснинг фикрича, айблов хулосасида келтирилган маълумот “мутлақо ёлғон”.
Шу тариқа собиқ етакчи дахлсизлигини йўқотди.
Юқорида тилга олинган илтимоснома 16 июнь куни топширилган. Иш Кочарян президентлиги даври – 2004 йилдаги келишувга тааллуқли. У пул ювиш ва мансаб ваколатини суистеъмол қилишда айбланмоқда.
Никол Пашинян Бош вазир бўлиб ишлаш асносида “уч бошли олигархияни йўқ қилиш”га ваъда берган. Ҳукумат раҳбари мазкур баёнотни парламент йиғилишида айтган. Шунингдек, у сайловда овоз берувчиларга пора бериш ҳолатига қарши курашни давом эттириш зарурлигини таъкидлаб, бундайларни мамлакат сиёсий ҳаётидан олиб ташлаш устувор вазифага айланиб бораётганини қўшимча қилган.
Пашинян мамлакатдаги энг йирик мухолиф кучлар, хусусан Самвел Карапетяннинг “Кучли Арманистон” гуруҳи, Кочаряннинг “Арманистон” альянси ва Царукяннинг “Фаровон Арманистон” партияси раҳбарларига нисбатан “уч бошли олигархия” атамасини қўллаган.
С.Раҳимов, ЎзА