АҚШ ва Эрон музокарасининг илк натижаси
Швейцариянинг Бюргенсток шаҳрида Қатар ва Покистон воситачилигида ўтган АҚШ ва Эрон ўртасидаги юқори даражадаги музокара якунига етди. Томонлар 60 кун ичида якуний келишувга олиб борадиган йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олди.
Бу ҳақда “The Guardian” хабар берган. Шунингдек, мулоқотни мувофиқлаштирувчи қўмита тузиш, Ливандаги қуролли тўқнашувни тўхтатиш учун Байрут иштирокида алоҳида ишчи гуруҳ ташкил этиш ҳамда Ҳурмуз бўғозида тижорий кемалар хавфсизлигини таъминловчи тезкор алоқа тизимини йўлга қўйиш бўйича муҳим тўхтамга келинди.
Эрон томони маълум қилишича, мазкур дипломатик саъй-ҳаракат натижасида Теҳроннинг нефть ва нефть-кимё маҳсулотлари экспортига қўйилган баъзи чеклов бекор қилинди, музлатилган молиявий активнинг бир қисми қайтарилди ҳамда мамлакатни тиклашга қаратилган кенг қамровли дастур ишга тушди.
Электрон шаклда имзоланган ва аллақачон кучга кирган урушни тўхтатиш ҳамда денгиз йўли хавфсизлигини таъминлашга оид ўзаро англашув меморандуми масаласи ҳафта якунига қадар давом этадиган экспертлар даражасидаги учрашувларда батафсил муҳокама қилинади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА