Системали қизил бўрича: касаллик оддий белгилар билан бошланади, аммо... (+видео)
Доимий чарчоқ, бўғимлардаги оғриқ, соч тўкилиши ва юзда пайдо бўладиган қизариш… Кўпчилик бу белгиларни оддий толиқиш, витаминлар етишмаслиги ёки тери муаммосига йўяди. Аммо улар ортида инсоннинг ўз иммун тизимига қарши курашишига сабаб бўладиган хавфли касаллик — Системали қизил бўрича яширинган бўлиши мумкин.
Касаллик дастлаб оддий чарчоқ ёки бўғим оғриғи билан намоён бўлиши, кейинчалик эса ички аъзоларни зарарлаши мумкин. Касаллик қандай аниқланади? Унинг дастлабки белгиларини ўтказиб юбормаслик учун нималарга эътибор бериш керак?
Бу юзасидан Тошкент давлат тиббиёт университети кафедра ходими, тиббиёт фанлари номзоди (PhD) Ревматолог-иммунолог Жавоҳир Муллақулов батафсил гапириб берди.
“Саломат бўлинг” дастурида батафсил.
Моҳичеҳра Эшмирзаева,
Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев (видео),
ЎзА