Сирдарёлик сектор раҳбарлари “Мурувват уйи”да бўлди
Янги йил байрами арафасида Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев – вилоят сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида Сирдарё туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйидагилар ҳолидан хабар олди.
“Мурувват уйи” ҳовлисида жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Ушбу шифо масканидаги васийликга олинган ногирон аёлларга Янги йил байрами арафасида эҳсонлар улашилиб, саломатлик маскани шифокорларига янги йил совғалари топширилди.


Айни пайтда ушбу “Мурувват уйи”да 250 нафар васийликка олинган ақлий ва руҳий хаста, жисмонан ўзгалар кўмагига муҳтож бўлган аёлларга фидоий 4 нафар шифокор, 33 нафар ҳамшира туну-кун меҳр-мурувват кўрсатиб келаётир.
“Мурувват уйи”дагилар учун янги йил байрами дастурхони безатилиб, тўй оши дамланди. Вилоят саънаткорларининг концерт дастури тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.


А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА