Сирдарёлик гидротехник “Шуҳрат” медали билан тақдирланди
Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган ислоҳотлар, янги инвестицияларнинг ҳаётимизга тадбиқ этилаётгани ва бунда сирдарёлик сувчиларнинг ҳам муносиб хизматлари борлиги қайд этилди.
Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида Президент фармони билан мукофотланганлар орасида П-8р-2 канали етакчи муҳандис-гидротехниги Баҳодир Бобобеков ҳам “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Тадбирда мукофот эгасига тантанали равишда топширилди.
– Сув хўжалигида узоқ йиллар қилган камтарона меҳнатларимни юксак баҳолангани учун миннатдорман, – дейди “Шуҳрат” медали соҳиби Б.Бобобеков. – Бу мукофот менга куч-қувват ва шижоат бағишлади. Келгусида бу юксак ишончни оқлаб, янада улкан марраларни кўзлаб меҳнат қилишга бел боғладим.
Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА