Сирдарёда “Президент совғалари” ўз манзилига етказиб берилмоқда
Байрам арафасида вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Носиров бошчилигида вилоят халқ таълими ҳамда Миллий гвардия бошқармаси туман (шаҳар) халқ таълими бўлими масъуллари билан биргаликда оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болажонларга "Президент совғалари" етказиб берилди.
Шу билан бирга туман, шаҳарлардаги 3-15 ёшгача бўлган чин етим болалар, ватан сарҳадларида ўз хизмат вазифаси вақтида ҳалок бўлган ИИБ ва Мудофаа тизими ходимлари фарзандларига ҳам байрам совғалари топширилди.



Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА