Сирдарёда пилла ҳосилини йиғиш бошланди
Айни кунларда Сирдарё вилоятида пилла хирмонлари кўкка кўтарилмоқда. Пиллакорлар учун машаққатли меҳнатларнинг роҳатини кўрадиган пайт келди.
Хусусан, бугун Боёвут туманида пилла ҳосилини қабул қилиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Бахромжон Шарипов, туман секторлар раҳбарлари, соҳа масъуллари ҳамда касаначилар иштирок этди. Вилоятда 1-2 мавсумда 12 минг 256 қути ипак қурти парваришланиб, 711 тонна ҳосил етиштириш режалаштирилган.
Тадбирда сўз олганлар заҳматкаш пиллакорларни мавсум билан табриклаб, келгусидаги режалар, соҳадаги ўзгаришлар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шунингдек, касаначилар томонидан етиштирилган пиллалар тарозига тортилди ҳамда шу жойнинг ўзида уларнинг меҳнат ҳақлари тўлаб берилди ва илғор пиллакорларга эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-11857]
Ш. Суяров, Ш. Ортиқбоев, ЎзА