Сирдарёда байрам кенг нишонланди
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши ўз вақтида халқимизнинг истиқлолга бўлган умид-ишончи, миллий ғурур туйғусини кучайтирди, мустақиллигимизнинг ўзига хос пойдевори вазифасини бажарди десак, муболаға бўлмайди.
Сирдарёда ушбу байрамда ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир шоир Алишер Навоийга ўрнатилган ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйиш яхши анъанага айланган.
[gallery-9225]
Она тилимизни улуғловчи ҳикматли сўзлар, унинг жамиятимиздаги ўрнини тавсифловчи шеърий сатрлар акс эттирилган тарғибот воситалари билан безатилган "Билимдонлар маскани"да бошланган тадбир аввалида маърифатпарвар бобомиз пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.
Байрам тантаналари вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган концерт дастури билан давом этди.
Тадбирнинг бадиий қисми Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчиларининг чиқишлари билан янада файзли бўлди. Санъат усталари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.
Унда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди.
Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА