Сирдарёда автомобиль заводи қуриладими?
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 апрел куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда вилоятда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таъкидланган эди.
Кейинчалик вилоятда “Exeed” бренди остида автомобиль ишлаб чиқарилиши кутилаётганлиги, хусусан Хитойнинг “Chery” автоконцернига тегишли “Exeed” автомобилининг 3 та модели — TXL, LX ва VX кроссоверларини йиғилиши ҳақида хабарлар берилди.
Кеча 23 апрель куни Янгиер шаҳрига Хитой давлатининг йирик JAC Motors автомобиль компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Максим Сюй бошчилигидаги делегацияси ташриф буюрди. Суҳбат чоғида шаҳар ҳокими Отабек Носиров ҳамда меҳмонлар шаҳарда автомобиль саноатини ривожлантириш истиқболлари, шаҳарнинг инвестицион ва инновацион салоҳиятини муҳокама қилди.


Ш. Суяров, ЎзА