Сирдарёда автобуслар дезинфекция қилинмоқда
Мазкур профилактик табдирлар давом эттирилмоқда, дея хабар беради Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемологик осойишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида турли юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида вилоят Транспорт бошқармасига қарашли автобус саройлари ҳамда уларга бириктирилган шохбекатларида дезинфекция ишлари олиб борилди.
Тадбирлар давомида автобус ва микроавтобусларда ҳам дезинфекция ишлар ўтказилиб аҳолига мазкур касалликлар бўйича кенг тушунча ва маълумотлар берилди. Мазкур профилактик табдирлар давом эттирилмоқда, дея хабар беради Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати.