Сирдарёда архив маълумотлари рақамлаштирилмоқда
Инсон туғилганидан бутун умри давомида бир неча маротаба фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) бўлимига мурожаат қилади.
Инсон туғилганидан бутун умри давомида бир неча маротаба фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) бўлимига мурожаат қилади. Фарзанд туғилганида, никоҳ шартномаси тузаётганида (ёки никоҳни бекор қилаётганида) ва умри поёнига етиб вафот этганида ҳам зарур ҳужжатларни олишда шу соҳа хизматларидан фойдаланади, яъни инсон ҳаётидаги муҳим ҳолатлар айнан ФҲДЁ бўлимларида қайд этилади.
Бугунги кунга келиб мамлакатимизда давлат идоралари қатор маълумотномаларни инсон омилининг бевосита иштирокисиз, уларни олиш имконияти яратилмоқда, яъни барча соҳаларда рақамлаштириш жараёнлари изчиллик билан амалга оширилиб, бу каби ишлар давлат хизматлари агентлиги томонидан амалга оширилаётир.
Шу ўринда, “Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ФҲДЁ органлари архивларида сақланаётган ҳужжатларни рақамлаштириш ишлари қандай бормоқда?” деган ўринли савол туғилади.
– Президентимизнинг жорий йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йилнинг 1 январига қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаларини шакллантириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Бекзод Артиков.
– ФҲДЁ архивида жами 1 миллион 546 минг 187 та архив ҳужжатлари мавжуд бўлиб улардан 1 миллион 270 минг 545 таси электрон базага киритилди. Жорий йил якунига қадар қолган 275 минг 642 та архив маълумотномаларини ҳам рақамли кўринишга ўтказишга эришсак, вилоятимиз аҳолиси учун жуда қулай бўлган имкониятлар яратилади.
Агар шу пайтгача исталган архив маълумотларини олиш учун бир кундан уч кунга қадар кутишга тўғри келган бўлса, барча архив маълумотлари тўлиқ рақамли кўринишга ўтказилганидан кейин айнан шундай маъломотнома олиш учун бир неча дақиқалар кифоя қилади, холос.
2020 йилнинг якунига қадар “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ягона электрон архиви” ахборот тизими блокчейн технологиясига ўтказилади. Бу эса фуқаролар оғирини енгил қилиш баробарида ишининг тезроқ ҳал бўлишини тўлалигича таъминлайди.

Дилфуза ЖАРБЕКОВА,
ДХА Сирдарё вилояти бошқармаси Жамоатчилик ва
ОАВ билан алоқалар шўъбаси етакчи маслаҳатчиси.