Сирдарё хабарлари қисқа сатрларда
Фарғона ва Андижон вилоятларида муддатли ҳарбий хизматдаги сайхунободлик аскарларнинг ота-оналари фарзандлари йигитлик бурчини ўтаётган ҳарбий қисм кутубхонасига бадиий китоблар жамланмасини совға қилди.
Сирдарё вилоятида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят ҳамда Cайхунобод туман кенгашларининг ташаббуси билан “Миллий армиямиз – тинчлигимизнинг мустаҳкам кафолатидир” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Фарғона ва Андижон вилоятларида муддатли ҳарбий хизматдаги сайхунободлик аскарларнинг ота-оналари фарзандлари йигитлик бурчини ўтаётган ҳарбий қисм кутубхонасига бадиий китоблар жамланмасини совға қилди.
Тадбирда Сирдарё туманидаги “н” ҳарбий қисм сержант ва аскарларининг кўргазмали чиқишлари иштирокчиларининг диққат марказида бўлди. Тумандаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг концерт дастури кечага ўзгача шукуҳ бағишлади.
* * * * *
Ўз юрти, халқи ва ватанига садоқат кўрсатиб, ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтда мардларча ҳалок бўлган Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси қуйи тизими катта лейтенанти А.Қодирбердиевнинг хонадони хизматдошлари билан гавжум бўлди.

Марҳум А.Қодирбердиевнинг матонати Давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, “Мардлик” ордени билан тақдирланган эди.
– Катта лейтенант А.Қодирбердиевни ўз хизмат бурчига содиқ, касбдошларига меҳрибон, намунали устоз ва меҳнатсевар инсон деб хотирлаймиз, – дейди унинг ҳамкасби ва шогирди лейтенант Б.Ҳамраев.


