“Синьхуа”: Хитой ташқи савдо айланмаси 17,6 фоизга ошди
Ахборот ҳамкоримиз - "Синьхуа" Хитой бош божхона бошқармасининг расмий маълумотларига таяниб ёзишича, жорий йилнинг январь-август ойларида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси жадал ўсишда давом этган.
Таъкидланишича, ўтган давр мобайнида ўлкада экспорт ва импорт кўрсаткичларида сезиларли ўсиш қайд этилиб, умумий товар айланмаси 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,6 фоизга ошиб, 34,78 триллион юанни (тахминан 5,13 триллион АҚШ доллари) ташкил этган.
Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 14,6 фоизга ошиб, 20,17 триллион юанга етган бўлса, импорт 22 фоизга кенгайиб, 14,61 триллион юанни ташкил қилди. Биргина август ойининг ўзида ХХРнинг товар савдоси 4,65 триллион юанга етиб, ўтган йилга нисбатан 19,8 фоизга ўсди ва кетма-кет олтинчи ой давомида 4 триллион юанлик чегарадан юқори сақланиб қолди.
Шунингдек, мақолада Хитойда импортнинг ўсиш суръати экспортга қараганда юқорироқ бўлиб қолаётганлиги таъкидланган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА