“Шон-шараф” музейига саёҳат
Андижон юридик техникуми ўқувчилари вилоят Ички ишлар бошқармасининг “Шон-шараф” музейига саёҳат қилишди.
Мамлакатимизда ёш авлодни ватанпарварлик, тарихимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Андижон юридик техникуми ўқувчиларининг Ички ишлар тизими тарихи музейига саёҳати ҳам ана шу йўналишдаги тадбирлардан бири бўлди.
Вилоят Ички ишлар бошқармасининг “Шон-шараф” музейи экспонатларга бой масканлардан бири бўлиб, бу ерда тизим тарихига оид мингга яқин экспонат ва ашёлар ўрин олган.
[gallery-13824]
Саёҳат давомида ўқувчиларга ички ишлар тизимининг ўтмиши, шаклланиш босқичлари, музейда сақланаётган экспонатлар ҳақида кенг маълумотлар берилди. Шунингдек, Марказий Осиё, хусусан, Андижоннинг қадимги давлатчилик хавфсизлигидан бошлаб, бугунги кунгача босиб ўтган йўли, ҳудудий хавфсизлик ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилган фидоийлар, турли даврлардаги воқеа-ҳодисалар акс этган кўргазмалар билан яқиндан танишилди.
Андижонда жамоат тартибини сақлаш хизматининг вужудга келиши, турли йилларга тааллуқли хизмат кийимлари, қуроллар ва махсус воситалар, айниқса, мустақиллик йилларида тизимда амалга оширилган ўзгаришлар ўқувчиларда катта таассуротлар қолдирди.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.