Шольц Украина Бош вазири билан учрашди
Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина Бош вазири Денис Шмигаль Берлинда учрашиб, Украинадаги ҳарбий, гуманитар ва иқтисодий вазиятни муҳокама қилди, дейилади Германия ҳукумати матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Қайд этилишича, канцлер Украинага ҳурматини билдирган ва Германия Киевни нафақат ҳарбий, балки сиёсий, шунингдек, молиявий ва гуманитар соҳада ҳам қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.
Канцлернинг сўзларига кўра, Украинани тиклашни режалаштириш муҳим. Германия “катта еттилик”ка раҳбарлик қилмоқда. Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен билан бирга 25 октябрда мамлакатни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилиш учун Берлинда экспертлар конференциясини ўтказиш ниятини билдирилган.
Бундан ташқари Шольц Украинанинг Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақомини ҳисобга олган ҳолда, ислоҳот жараёнида Бош вазирни қўллаб-қувватлашга, мамлакатга хорижий сармоя киритиш учун кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди.
ЎзА